SOS
Депортация

Анапада 19 нафар мигрант ноқонуний ишлагани учун қўлга олинди

Анапада 19 нафар мигрант ноқонуний ишлагани учун қўлга олинди

Краснодар ўлкаси Ички ишлар бошқармаси ходимлари Анапа шаҳридаги қурилиши тугалланмаган турар жой мажмуасида текширув ўтказди. Натижада миграция қонунчилигини бузган ҳолда меҳнат фаолиятини олиб бораётган 19 нафар хорижлик фуқаро аниқланиб, ушланди.

Текширув давомида аниқланишича, ушбу шахсларнинг аксарияти Россия ҳудудида бўлиш тартибини бузган ва рухсациз ишлаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан уларга нисбатан Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.8 ва 18.10-моддалари бўйича жами 24 та баённома расмийлаштирилди.

Қўлга олинганларнинг 9 нафарини Россия ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, ноқонуний меҳнат муҳожирларини ишга ёллаган иш берувчига нисбатан Россия Жиноят кодексининг 322.1-моддаси (ноқонуний миграцияни ташкил етиш) бўйича терговга қадар текширув бошланди.

Еслатиб ўтамиз, Россияда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун тегишли рухсатнома ва қонуний асослар бўлиши шарт. Ҳужжатлардаги камчиликлар ёки уларнинг мавжуд емаслиги маъмурий жарималар ва мамлакатдан чиқариб юбориш каби чораларга олиб келиши мумкин.

05.09.20267