SOS
Депортация

Архангельскда 15 нафар хорижлик депортация қилинади — қандай қоидабузарликлар аниқланди?

Архангельскда 15 нафар хорижлик депортация қилинади — қандай қоидабузарликлар аниқланди?

Архангельск вилоятида 1-октябрдан 10-октябргача «Ноқонуний мигрант» комплекс тезкор-профилактика операцияси ўтказилди. Ҳудудий ИИВ ходимлари қурилиш, савдо, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги объектлари ҳамда транспорт инфратузилмасини текширувдан ўтказди.

Операция давомида миграция қонунчилигини бузган 109 та ҳолат аниқланди. Россияда ноқонуний бўлиб турган 15 нафар хориж фуқаросига нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш қарори қабул қилинди. Улардан 6 нафари Архангельск шаҳридаги хориж фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилди.

Шунингдек, 11 нафар хорижлик ноқонуний меҳнат фаолиятини амалга оширгани, 15 нафар иш берувчи эса хорижликларни ёллашда қоидабузарликка йўл қўйгани аниқланди. Бундан ташқари, 6 та ҳолатда хорижликларни сохта миграцион ҳисобга қўйиш ҳолати фош этилди. Хусусан, Вельск шаҳрида якка тартибдаги тадбиркор икки нафар хорижлик ишчини ҳақиқий яшаш жойи бўлмаган жойга рўйхатдан ўтказгани учун жиноий иш қўзғатилди.

Назорат тадбирлари натижасида 66 нафар хорижликка Россияга кириш тақиқланди. Шунингдек, 3 та вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП), 25 та яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) бекор қилинди ҳамда 2 та патент бекор қилинди. Архангельск ва Северодвинскда яшовчи 5 нафар хориж фуқаросининг Россияда вақтинча бўлиш муддати қисқартирилди.

15.10.20261