SOS
Депортация

Челябинск вилоятида миграция қонунчилиги бўйича рейдлар ўтказилди

Челябинск вилоятида миграция қонунчилиги бўйича рейдлар ўтказилди

Россия ИИВнинг Челябинск вилояти бўйича бош бошқармаси маълумотларига кўра, минтақада миграция қонунчилигига риоя етилишини назорат қилиш бўйича кенг кўламли рейдлар якунланди. Икки кун давом етган тадбирлар давомида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 31 та жиноят ва 317 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд етилган.

Текширувлар асосан қурилиш майдончалари, бозорлар, иссиқхона хўжаликлари, шунингдек, ётоқхона ва меҳмонхоналарда ўтказилди. Рейдларда полиция ходимлари билан бир қаторда Федерал хавфсизлик хизмати, Тергов қўмитаси ва Миллий гвардия вакиллари иштирок етди.

Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан 13 та жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, хорижлик фуқароларни қонунга зид равишда ишга жалб қилган иш берувчиларга нисбатан 100 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Суд қарорларига кўра, 48 нафар хориж фуқаросини Россиядан чиқариб юбориш бўйича қарор қабул қилинди. Айни пайтда 8 киши мамлакатни тарк етган бўлса, 93 нафар қоидабузар вақтинчалик сақлаш марказида қарор ижросини кутмоқда. Бундан ташқари, 89 нафар хорижлик фуқаронинг Россияга кириши тақиқланди.

Ушбу профилактик тадбирлар ноқонуний миграция каналларини аниқлаш ҳамда хорижликларнинг мамлакатда бўлиш ва меҳнат фаолиятини юритиш қоидаларига риоя етилишини таъминлашга қаратилган. Минтақада бундай текширувлар мунтазам равишда давом еттирилиши маълум қилинди.

31.08.20264