SOS
Депортация

Челябинскда 83 нафар хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилади — рейдлар натижалари

Челябинскда 83 нафар хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилади — рейдлар натижалари

Челябинск вилоятида Россия ИИВнинг миграция масалалари бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари томонидан «Ноқонуний мигрант» федерал профилактика операцияси ўтказилди. Рейдлар давомида ётоқхона, хостеллар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш цехи текширувдан ўтказилди.

Беш кунлик кенг кўламли текширувлар натижасида миграция соҳасида 539 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди ва 36 та жиноят қайд этилди. Шунингдек, 25 та жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди. Текширувлар давомида 2 та Россия қоидаларини бузиш, 10 та ноқонуний меҳнат фаолияти ва 11 та мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаш ҳолатлари аниқланган.

Операция якунларига кўра, 83 нафар хорижлик фуқарони Россиядан мажбурий чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди. Улардан 49 нафари вақтинчалик сақлаш марказига жойлаштирилди. Бундан ташқари, 3 нафар шахс жазо муддатини ўтаб чиққач депортация қилинди, 68 нафар мигрантга эса Россияга кириш тақиқланди. Қидирувда бўлган 2 нафар хорижлик фуқаро қўлга олинди.

Ушбу тадбирлар минтақа бўйлаб, жумладан, Челябинскнинг Калининский, Аргаяш туманлари ва Магнитогорск шаҳрида амалга оширилди. Мигрантларга миграция қонунчилигига риоя қилиш, жумладан, меҳнат фаолиятини қонуний расмийлаштириш ва тиббий кўрикдан ўтиш муҳимлигини эслатиб ўтамиз.

09.10.20261