SOS
Депортация

Чувашияда 4 нафар мигрант иш жойида қонунбузарлик учун жавобгарликка тортилди

Чувашияда 4 нафар мигрант иш жойида қонунбузарлик учун жавобгарликка тортилди

Россия ИИВнинг Чувашистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари, Федерал хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия вакиллари билан ҳамкорликда қурилиш объектларида текширувлар ўтказди. Натижада миграция қонунчилигини бузган 4 нафар хорижлик фуқаро аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

Новочебоксарск шаҳридаги кўп қаватли уй қурилишида ишлаётган 2 нафар Тожикистон фуқароси патенти борлигига қарамай, ҳужжатда кўрсатилмаган мутахассислик бўйича ишлагани учун жавобгарликка тортилди. Уларга нисбатан Россия Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.10-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилди.

Чебоксари шаҳридаги Энергетиков кўчасида жойлашган қурилиш объектида эса Мисрнинг 2 нафар фуқароси ноқонуний меҳнат қилаётгани аниқланди. Улардан бири талаба бўлиб, дарс вақтида ишлагани учун, иккинчиси эса рухсат берувчи ҳужжатларсиз меҳнат қилгани учун қонунбузар деб топилди. Ушбу шахсларга ҳам 18.10-модда бўйича жарима белгиланди.

Аниқланган қонунбузарликлар сабабли, хорижликлардан бирига 3 кунлик муддат ичида Россия ҳудудини тарк этиш мажбурияти юклатилди. Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ноқонуний ишчиларни ёллаган иш берувчиларга нисбатан ҳам текширув ишлари давом эттирилмоқда.

08.10.20261