SOS
Депортация

Ҳужжатлари йўқ 4 нафар фарзандли она Россиядан депортация қилинади

Ҳужжатлари йўқ 4 нафар фарзандли она Россиядан депортация қилинади

Екатеринбург шаҳрининг Автовокзал микрорайонидаги Златоустовский кўчасида жойлашган ярим вайрона хусусий уйда яшаб келган хорижлик фуқаролар аниқланди. Полиция ходимлари ўтказган текширув давомида уйда 4 нафар фарзанди билан яшаётган аёл борлиги маълум бўлди. Оиладаги фарзандларнинг ёши 13, 14, 1 ва 3 ойни ташкил этади.

Аниқланишича, оила яшаётган уйда санитария ҳолати талабга жавоб бермайди, ҳожатхона кўчада жойлашган ва уйда фақат электр энергияси мавжуд бўлган. Шунингдек, болалар мактаб ёки боғчага қатнамаган ҳамда тиббий назоратда бўлмаган. Аёлнинг сўзларига кўра, оила Россияда меҳнат миграциясида бўлган турмуш ўртоғи юборган маблағлар ҳисобига кун кечирган.

Текширув жараёнида она ва унинг 4 нафар фарзандида Россия ҳудудида қонуний бўлиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлар йўқлиги аниқланди. Ушбу ҳолат сабабли ҳуқуқ-тартибот органлари оилани мамлакатдан депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ҳозирги вақтда она ва унинг фарзандлари Екатеринбург полицияси томонидан хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказига жойлаштирилди. Улар депортация жараёни якунлангунга қадар ушбу муассасада сақланади.

15.10.20261