SOS
Депортация

Кемеровада 55 нафар мигрант жавобгарликка тортилди

Кемеровада 55 нафар мигрант жавобгарликка тортилди

Россия ИИВнинг Кемерова шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ётоқхоналар, қурилиш объектлари ва савдо корхоналарида ўтказилган текширувлар натижасида жами 285 нафар хорижлик фуқаро текширувдан ўтказилди. Рейд давомида миграция қонунчилигини бузган 55 нафар шахс аниқланиб, уларга нисбатан 109 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида патентсиз ишлаган 3 нафар мигрант ҳар бири 2 000 рубль миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, 2024-йилдан буён Россияда ноқонуний яшаб келган аёл фуқарога нисбатан 2 000 рубль жарима белгиланди ва у мамлакатдан маъмурий тартибда чиқариб юборилиши учун вақтинчалик сақлаш марказига жойлаштирилди.

Йўловчи автобусини текшириш жараёнида ҳам қоидабузарликлар аниқланди. Россияда бўлиш муддатини бузган 6 нафар йўловчига нисбатан 2 000 рублдан жарима солинди ва уларни ҳам мамлакатдан чиқариб юбориш чоралари кўрилди. Ноқонуний мигрантларни ташиган ҳайдовчига эса жами 12 000 рубль миқдорида жарима тайинланди.

Бундан ташқари, қурилиш объектларидан бирининг раҳбари 12 нафар хорижликни миграция ҳисобига қўймагани учун жавобгарликка тортилди. Ушбу мансабдор шахсга нисбатан жами 480 000 рубль миқдорида маъмурий жарима белгиланди. Ҳуқуқ-тартибот органлари мигрантларни ўз вақтида рўйхатдан ўтиш ва қонуний ишлаш қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда.

13.10.20261