SOS
Депортация

Москва вилоятида ноқонуний меҳнат қилган 133 нафар хорижлик аниқланди

Москва вилоятида ноқонуний меҳнат қилган 133 нафар хорижлик аниқланди

Москва вилояти Люберци шаҳар округига қарашли Томилино шаҳарчасидаги ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхонада миграция қонунчилигига риоя етилишини текшириш бўйича рейд ўтказилди. Тадбирда Россия ИИВнинг вилоят бошқармаси ва Люберци бўлими ходимлари иштирок етди.

Текширув натижасида Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатларидан келган 133 нафар хориж фуқароси Россия Федерациясида ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланаётгани аниқланди. Уларнинг барчасига нисбатан Россия Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.10-моддаси 2-қисми бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, ушланганларнинг 90 нафари Россияда бўлиш тартибини бузгани учун (18.8-модда 3.1-қисми) қўшимча жаримага тортилди. Ҳуқуқбузарларга 5 мингдан 7 минг рублгача жарима солинди ва уларни Россия ҳудудидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш бўйича қарор қабул қилинди. Айни пайтда 27 нафар шахс депортация қилинишини кутиш учун хориж фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

Полиция ходимлари хорижликларни ноқонуний равишда ишга қабул қилган иш берувчиларни ҳам аниқлади. Қонунчиликка мувофиқ, ушбу иш берувчиларга нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.

18.08.20260