SOS
Депортация

Москвада 5 нафар мигрант ноқонуний ишлагани учун депортация қилинади

Москвада 5 нафар мигрант ноқонуний ишлагани учун депортация қилинади

Москва шаҳрининг Шарқий маъмурий округи миграция бўлими ходимлари Измайлово туманида миграция қонунчилигига риоя этилишини текшириш мақсадида рейд ўтказди. Текширувлар давомида Никитская кўчасидаги қурилиш объектида меҳнат фаолиятини олиб бораётган шахсларнинг ҳужжатлари кўздан кечирилди.

Рейд натижасида 5 нафар хорижлик фуқаро тегишли рухсатнома ҳужжатларисиз меҳнат қилаётгани аниқланди. Ушбу шахсларга нисбатан Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.10-моддаси (чет эл фуқароси томонидан Россия Федерациясида ноқонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш) бўйича баённомалар расмийлаштирилди.

Суд қарорига кўра, қоидабузар мигрантларнинг ҳар бирига 5 минг рубль миқдорида жарима солинди ва уларни Россия Федерацияси ҳудудидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш (депортация) белгиланди.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан хорижлик ишчиларни рухсатномасиз ёллаган иш берувчига нисбатан ҳам текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув якунлари бўйича тегишли процессуал қарор қабул қилиниши маълум қилинди.

03.10.20264