Россия ИИВ Миграция хизмати ходимлари Москва минтақасида, хусусан, "Котельники" метро бекати яқинида миграция қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш бўйича профилактик тадбир ўтказди. Рейд давомида мамлакатда бўлиш муддатини қонунда белгиланганидан ортиқча узайтириб юборган 80 нафар хорижий фуқаро аниқланди.
Қоидабузарларни аниқлашда транспорт инфратузилмаси, жумладан, Москва метросида ўрнатилган махсус тизимлар ва мобил биометрик идентификация воситалари каби замонавий технологиялардан фойдаланилди. Ушбу инновацион усуллар йўловчилар оқими кўп бўлган ҳудудларда ҳам қонунбузарларни онлайн режимда тезкор аниқлаш имконини бермоқда.
Аниқланган 80 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилди. Қонунчиликка кўра, ушбу фуқароларга жарима солиниши ҳамда уларнинг Россия Федерацияси ҳудудидан маъмурий тартибда чиқариб юборилиши кўзда тутилган.
Ушбу тадбирда Россия ИИВ Миграция масалалари маркази вакиллари, вилоят полицияси ходимлари ҳамда Миллий гвардия кучлари иштирок этди. Расмийлар бундай профилактик рейдлар келгусида ҳам давом эттирилишини маълум қилди.









