SOS
Депортация

Нижний Новгород вилоятидан 1340 нафар мигрант чиқариб юборилди

Нижний Новгород вилоятидан 1340 нафар мигрант чиқариб юборилди

Нижний Новгород вилояти бўйича Россия Федерал суд ижрочилари хизмати бошқармаси маълумотларига кўра, 2026-йил кириб келганидан буён 1340 нафар хорижий фуқаро Россия ҳудудидан чиқариб юборилган. Ушбу шахсларнинг аксарияти Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Арманистон, Қирғизистон ва Туркманистон фуқаролари экани қайд этилган.

Текширувлар натижасида чиқариб юборилган барча хорижликларнинг Россия Федерациясида қонуний яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланган. Қонунбузарлик ҳолатлари аниқлангач, суд қарорига биноан улар мамлакатдан мажбурий тартибда чиқариб юборилган.

Шунингдек, ўтган ҳафта давомида суд ижрочилари Жазоир ва Афғонистон фуқароларини давлат чегарасидаги ўтказиш пунктигача кузатиб қўйишган. Мазкур шахсларга нисбатан Россия Федерациясига кириш ҳуқуқи келгуси беш йил муддатга тақиқланган.

Бундан ташқари, Шахунья шаҳрида ўтказилган рейдлар давомида маҳаллий арра заводида миграция ҳисобида турмасдан ишлаётган 15 нафар хорижлик аниқланган. Мутасаддилар хорижий фуқароларни Россия қонунчилигига риоя қилишга, хусусан, яшаш ва ишлаш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштиришга чақирмоқда.

13.10.20261