Нижний Новгород вилояти бўйича Россия Федерал суд ижрочилари хизмати бошқармаси хабарига кўра, Сормово туманидаги тезкор овқатланиш шохобчаларидан бирининг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бунга муассаса егасининг хорижий фуқароларни ноқонуний равишда ишга қабул қилгани сабаб бўлган.
Текширув натижаларига кўра, кафе егасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Суд қарорига биноан, савдо павилони 14 сутка муддатга ёпилди. Ижро ҳаракатлари давомида бинодаги електр таъминоти узилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари олиб чиқиб кетилди.
Суд ижрочилари муассаса ешикларини муҳрлаб, ходимни суд қарорини бузганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди. Жазони ижро етиш муддати давомида масъул ходимлар ушбу манзилга мунтазам равишда назорат текширувларини ўтказиб боради.









