SOS
Депортация

Новосибирскда 32 нафар ўзбекистонлик мигрант мамлакатдан чиқариб юборилди

Новосибирскда 32 нафар ўзбекистонлик мигрант мамлакатдан чиқариб юборилди

Новосибирск вилояти суд ижрочилари бошқармаси маълумотига кўра, ўтган ҳафта давомида миграция қоидаларини бузган 91 нафар хорижлик фуқаро Россиядан чиқариб юборилган. Уларнинг аксарияти мамлакатга кириш ва бўлиш шартларини бажармагани учун жавобгарликка тортилган.

Бир куннинг ўзида ўтказилган махсус рейдлар давомида 47 нафар қоидабузар аниқланиб, давлат чегарасигача кузатиб қўйилган. Ушбу рейдлар Новосибирск вилоятининг Киров, Ленин ва Новосибирск туманларида амалга оширилган.

Депортация қилинганлар орасида 32 нафар Ўзбекистон фуқароси бор. Шунингдек, рўйхатда 9 нафар Тожикистон, 3 нафардан Қозоғистон ва Қирғизистон ҳамда 1 нафар Озарбайжон фуқароси қайд этилган. Расмий маълумотларга кўра, барча депортация қилинган шахслар ватанига қайтиш учун авиачипталарни ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олган.

Суд ижрочилари хорижлик мигрантларга миграция қоидаларига қатъий риоя қилишни эслатиб ўтди. Қоидаларни бузиш нафақат катта миқдордаги жарималарга, балки Россия ҳудудидан мажбурий чиқариб юборишга сабаб бўлиши мумкин.

22.10.20261