Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича Ички ишлар бош бошқармасининг хавфсизлик хизмати ходимлари Приморск туманидаги 25-полиция бўлими навбатчиси ёрдамчисини қўлга олди. Бу ҳақда 13-август куни маълум қилинди.
Тергов версиясига кўра, полиция ходими депортация жараёнига тайёрланаётган икки нафар хорижлик фуқародан пул маблағи олганликда гумон қилинмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ходим ҳар бир шахсдан 15 минг рубл миқдорида пул олган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Айни дамда гумонланувчи икки суткага ҳибсга олинган ва тергов ҳаракатлари давом етмоқда.









