SOS
Депортация

Приморье ўлкасида ноқонуний яшаётган хорижликлар аниқланди ва депортация қилинмоқда

Приморье ўлкасида ноқонуний яшаётган хорижликлар аниқланди ва депортация қилинмоқда

Приморье ўлкасининг Далнегорск шаҳрида Россия ИИВ ходимлари томонидан «Нелегал» тезкор-профилактика тадбирлари ўтказилди. Текширувлар давомида қурилиш ва савдо объектлари, шунингдек, хорижликлар яшайдиган манзиллар назоратдан ўтказилди.

Текширув жараёнида Пионер кўчасидаги хонадонлардан бирида 6 нафар хориж фуқароси аниқланди. Улардан 3 нафарига Россия фуқароси томонидан вақтинчалик яшаш учун жой тақдим этилган бўлса-да, миграция ҳисобига қўйилмагани маълум бўлди. Ушбу қоидабузарлик учун уй эгасига нисбатан Россия Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.9-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шунингдек, миграция базасини мониторинг қилиш чоғида Арманистон фуқаросига нисбатан 2 та маъмурий баённома тузилди. Унга яшашни тасдиқловчи хабарномани тақдим этмагани ва яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмагани (18.8-модда 1-қисми) айбловлари қўйилди. Яна бир собиқ иттифоқ республикаси фуқароси эса Россияда бўлиш муддатини бузгани учун (18.8-модда 1.1-қисми) мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилиши белгиланди.

Далнегорск полицияси миграция қонунчилиги устидан назоратни кучайтирганини маълум қилди. Хорижлик фуқаролардан ўз ҳужжатларини вақтида расмийлаштириш ҳамда миграция ҳисобига туриш қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Қонунбузарликлар аниқланган тақдирда, мигрантлар Россия ҳудудидан мажбурий чиқариб юборилиши мумкин.

12.10.20260