Россия ИИВнинг миграция масалалари бўйича бошқармаси ходимлари, Костромск вилоятида 10-августдан 14-августга қадар «Гастарбайтер» номли профилактик операцияни амалга оширди. Тадбир давомида хорижий фуқароларнинг мамлакатда бўлиш қоидалари, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар ҳамда яшаш манзилидаги рўйхатдан ўтиш ҳолатлари текширилди.
Операция давомида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Россия миллий гвардияси кўмагида мигрантлар ишлайдиган ва яшайдиган 150 га яқин манзилни кўздан кечирди. Текширувлар жараёнида 1000 нафарга яқин хорижлик фуқаро ва уларнинг иш берувчилари назоратдан ўтказилди.
Текширув натижаларига кўра, 60 дан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди. Хусусан, Россияда бўлиш тартибини бузиш, ноқонуний меҳнат фаолияти ва патент олиш муддатларини ўтказиб юбориш каби ҳолатлар қайд етилди. Шунингдек, иш берувчилар томонидан хорижликларни ноқонуний ишга жалб қилиш билан боғлиқ 5 та ҳолат аниқланди.
Бундан ташқари, хорижий фуқароларни сохта рўйхатдан ўтказиш бўйича 2 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Қонунбузарлик содир етган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Қонун талабларини бузган 6 нафар хорижлик фуқаро Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши белгиланди.









