SOS
Депортация

Россияда мигрантлар текширилди: жарималар ва депортация хавфи

Россияда мигрантлар текширилди: жарималар ва депортация хавфи

Хабаровск ўлкасининг Ванин, Амур туманлари ва Бикин округида полиция ходимлари томонидан «Ноқонуний мигрант-2026» операцияси ўтказилди. Рейдлар давомида хорижий фуқароларнинг Россия ҳудудида бўлиш режими ва меҳнат фаолияти қоидалари қай даражада бажарилаётгани текширилди.

Ванин туманида Россия ҳудудида бўлиш учун зарур ҳужжатлари бўлмаган икки нафар хорижий фуқаро аниқланди. Уларнинг ҳар бирига 2 минг рубль миқдорида жарима белгиланди, шунингдек, ҳуқуқбузарлардан бири Россия ҳудудидан мажбурий тартибда чиқариб юборилиши белгиланди.

Амур туманида 142 нафар хорижий фуқаро текширилиб, 7 та қоидабузарлик қайд этилди. Хусусан, ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланган мигрантлар ва уларни ишга қабул қилган иш берувчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Рейдлар якунига кўра, 5 нафар хорижий фуқарога Россияга кириш тақиқланди.

Бикин округида ҳам худди шундай текширувлар ўтказилиб, ноқонуний меҳнат қилаётган шахслар аниқланди. Қоидабузарлик содир этган мигрантлар ва уларни ноқонуний ишга жалб қилган юридик шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Шунингдек, бир нафар хорижий фуқаронинг Россия ҳудудига кириши тақиқланди.

Мигрантларга ўз ҳужжатларининг тўғрилигини ва меҳнат фаолияти қонуний эканлигини доимий назорат қилиб бориш тавсия этилади. Қоидаларни бузиш жарималар, Россиядан чиқариб юбориш ва мамлакатга кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш каби жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

12.10.20261