SOS
Депортация

Россиядан чиқариб юборилаётган мигрантлар сони ортмоқда: 25 киши мажбурий депортация қилинди

Россиядан чиқариб юборилаётган мигрантлар сони ортмоқда: 25 киши мажбурий депортация қилинди

Россия ИИВ Миграция масалалари бошқармаси ва Федерал суд ижрочилари хизмати ходимлари миграция қонунчилигини бузган хорижий фуқароларни мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича назорат тадбирларини давом эттирмоқда. 21-октябрь куни қонунбузарлик содир этган 25 нафар хорижлик фуқаро ўз ватанига мажбурий тартибда жўнатилди.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу шахсларга нисбатан Россия қонунчилигини қайта бузмасликлари учун мамлакатга кириш тақиқланди. Ҳозирги вақтда яна 105 нафар хорижлик фуқаро вақтинчалик сақлаш марказида депортация қарорининг ижросини кутмоқда.

Умумий ҳисобда, жорий йил бошидан буён 1732 нафар хорижий фуқарога нисбатан маъмурий чиқариб юбориш қарори қабул қилинган. Шунингдек, 3015 нафар шахснинг Россия Федерацияси ҳудудига кириши тақиқланган.

22.10.20260