Россия ИИВ ҳудудий бошқармаси хабарига кўра, мамлакат қонунчилигини бузган уч нафар хорижий фуқаро Россиядан чиқариб юборилди. Улар аввалроқ ИИВнинг хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлган.
Чиқариб юборилганлар орасида Марказий Осиёдан бўлган шахс ҳам бор. У аввалроқ гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаганликда айбланиб, жазо муддатини Рязан вилоятидаги колонияда ўтаган. Жазони ўтаб бўлгач, унинг Россияда бўлиши исталмаган деб топилган.
Шунингдек, яна икки нафар хорижлик — Лотин Америкаси ва Марказий Осиё фуқаролари мамлакатга кириш ва бўлиш қоидаларини бузгани учун мажбурий тартибда чиқариб юборилди.
Полиция ва суд ижрочилари назорати остида ушбу шахслар Домодедово аеропортига олиб борилган. Улар ўз ҳисобларидан ватанларига жўнаб кетишган.









