Тюмен шаҳрида полиция ходимлари ва кўнгилли халқ дружиналари иштирокида миграция қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш бўйича тезкор-профилактика тадбири ўтказилди. Рейд давомида шаҳар ҳудудидаги меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш шохобчалари текширувдан ўтказилди.
Текширув натижаларига кўра, 12 нафар хориж фуқаросига нисбатан миграция қоидаларини бузганлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Суд қарорига биноан, ушбу шахслардан 4 нафари Россия Федерацияси ҳудудидан маъмурий тартибда чиқариб юборилиши белгиланди.
Қолган 8 нафар ҳуқуқбузар эса мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун тегишли маъмурий жавобгарликка тортилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хорижликларнинг ноқонуний яшаш ва меҳнат фаолиятини аниқлаш бўйича профилактика тадбирлари минтақа ҳудудида давом этаётганини маълум қилди.









