SOS
Депортация

Ульяновскда 38 нафар хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилади: «Ноқонуний мигрант» рейди натижалари

Ульяновскда 38 нафар хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилади: «Ноқонуний мигрант» рейди натижалари

Ульяновск вилоятида 1-октябрдан 10-октябргача «Ноқонуний мигрант – 2026» федерал операциясининг иккинчи босқичи ўтказилмоқда. Россия ИИВнинг минтақавий бошқармаси маълумотларига кўра, 1-октябрдан 5-октябргача бўлган даврда полиция ходимлари 67 та объектни, жумладан, мигрантлар ихчам яшайдиган 34 та манзилни текширувдан ўтказди.

Текширувлар давомида жами 256 та маъмурий қоидабузарлик қайд этилган. Улардан 162 таси хорижликларнинг Россияга кириш, чиқиш ва бўлиш қоидаларини бузиши, 94 таси эса меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартибига риоя қилмаслик билан боғлиқ. Шунингдек, хорижликларни ноқонуний ишга жалб қилган юридик шахсларга нисбатан Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 18.15-моддаси бўйича 15 та баённома расмийлаштирилган.

Қоидабузарликлар натижасида 24 нафар хорижлик фуқаронинг Россияга кириши чекланган бўлса, мамлакат ҳудудида ноқонуний бўлиб турган 38 нафар шахсга нисбатан маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 3 та жиноят иши қўзғатилган. Улардан иккитаси хорижликларни сохта ҳисобга қўйиш (Россия Жиноят кодексининг 322.3-моддаси) ва биттаси Россия фуқароси паспортини қалбакилаштириш (Россия Жиноят кодексининг 327-моддаси) ҳолатлари билан боғлиқ.

07.10.20260