SOS
Депортация

Хабаровск ўлкасида миграция қоидаларини бузган мигрантлар жаримага тортилди ва чиқариб юборилди

Хабаровск ўлкасида миграция қоидаларини бузган мигрантлар жаримага тортилди ва чиқариб юборилди

Хабаровск ўлкасининг Советская-Гавань тумани, Солнечний ва Бикинский округларида «Нелегал-2026» оператив-профилактика тадбирлари ўтказилди. Полиция ходимлари транспорт инфратузилмаси, қурилиш майдончалари, савдо объектлари ва умумий овқатланиш жойларида хорижий фуқароларнинг ҳужжатларини текширувдан ўтказди.

Советская-Гавань туманида уч нафар хорижликка нисбатан Россия Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.10-моддаси (рухсатномасиз меҳнат фаолиятини амалга ошириш) бўйича баённомалар тузилди. Шунингдек, яшаш қоидаларини бузган яна бир фуқарога 2 минг рубль жарима солинди ва у Россия ҳудудидан маъмурий тартибда чиқариб юборилиши белгиланди.

Солнечний округида ўтказилган 20 та рейд давомида 88 нафар хорижий фуқаро текширилди. Натижада миграция қонунчилигини бузган шахсларга нисбатан 9 та маъмурий материал расмийлаштирилди ва уларга жарималар тайинланди.

Бикинский округида эса 14 та объект ва турар жойлар назоратдан ўтказилди. Жами 36 нафар хорижлик текширилиб, 7 та қоидабузарлик аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан жарималар қўлланилди ҳамда бир нафар хорижий фуқарони Россиядан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мигрантлардан Россия ҳудудида бўлиш ва ишлаш учун барча зарур ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш ҳамда миграция қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилиш сўралади.

07.10.20260