SOS
Депортация

Хабаровскда 4 нафар мигрант ноқонуний ишлагани учун жаримага тортилди

Хабаровскда 4 нафар мигрант ноқонуний ишлагани учун жаримага тортилди

Хабаровск ўлкасида «Нелегал-2026» операциясининг 2-босқичи доирасида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан хорижликлар меҳнат қилаётган объектларда текширувлар ўтказилди. Рейдлар давомида қурилиш майдончалари ва умумий овқатланиш шохобчалари кўздан кечирилди.

Текширув жараёнида жами 50 нафар хорижий фуқаро текширувдан ўтказилди. Улардан 4 нафари тегишли рухсатнома ҳужжатларисиз меҳнат фаолияти билан шуғулланаётгани аниқланди. Ушбу шахсларга нисбатан Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.10-моддаси 1-қисми бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, текширув давомида Россияда бўлиш тартибини бузган яна бир хорижлик аниқланди. Унга нисбатан 18.8-модда 1.1-қисми билан баённома тузилиб, суд қарори билан Россия Федерацияси ҳудудидан мажбурий тартибда чиқариб юбориш чоралари кўрилди. Айни вақтда ушбу шахс Хабаровск шаҳридаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ноқонуний меҳнат мигрантларини ёллаган иш берувчиларни аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш бўйича ҳам иш олиб бормоқда. «Нелегал-2026» операцияси доирасидаги профилактик тадбирлар минтақа бўйлаб давом этмоқда.

05.10.20264