SOS
Сиёсат

Киров вилоятида мигрантлар сони 7,5 фоизга камайди, бироқ бюджетга тўловлар 36 фоизга ошди

Киров вилоятида мигрантлар сони 7,5 фоизга камайди, бироқ бюджетга тўловлар 36 фоизга ошди

Киров вилояти расмий маълумотларига кўра, 2026-йилда ҳудудга келган хорижликлар сони ўтган йилга нисбатан 7,5 фоизга камайиб, 7 230 нафарни ташкил этди. Айни пайтда вилоятда 3 954 нафар хориж фуқароси истиқомат қилмоқда.

Мигрантлар сонининг умумий қисқаришига қарамасдан, патент тўловларидан келиб тушган маблағлар 36 фоизга ўсди ва 147 миллион рублга етди. Бу ҳолат ҳудудда ишлаётган хорижликлар томонидан амалга оширилаётган тўловлар ҳажми ортганидан далолат беради.

Статистикага кўра, вилоятдаги хорижликларнинг 65 фоиздан ортиғи яқин хориж давлатлари фуқароларидир. Уларнинг 48,7 фоизи меҳнат қилиш мақсадида келган бўлса, 20 фоизи меҳмон сифатида, 13 фоизи иш юзасидан ёки туризм мақсадида, 5 фоизи эса ўқиш учун ташриф буюрган. Ҳозирги кунда минтақадаги хорижликларнинг 59 фоизини меҳнат мигрантлари, 30 фоизини эса талабалар ташкил этади.

Шунингдек, 2026-йилда хорижликларга берилган рухсатнома ҳужжатлари сонида ҳам ўзгаришлар кузатилди. Хусусан, яшаш гувоҳномалари (ВНЖ) ва вақтинча яшаш рухсатномалари (РВП) берилиши 28 фоизга, патентлар ва ишлаш учун рухсатномалар сони эса 20 фоизга камайди.

22.10.20261