SOS
Сиёсат

Россияда мигрантлар учун янги қоидалар: кичик қоидабузарликларни тузатиш имкони

Россияда мигрантлар учун янги қоидалар: кичик қоидабузарликларни тузатиш имкони

Россияда хорижлик ишчиларни уюшган ҳолда жалб қилиш бўйича янги қоидалар ишлаб чиқилмоқда. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг маълум қилишича, Россия ИИВ томонидан тайёрланган норматив ҳужжат лойиҳаси икки ҳафтадан сўнг тақдим этилади. Янги тизим хорижий ишчи кучини самарали ва назорат остида жалб қилишни таъминлашга қаратилган.

Шунингдек, миграция қонунчилигида кичик қоидабузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари учун ҳуқуқий мақомини қонунийлаштириш механизми жорий этилиши кутилмоқда. Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун мигрантлар белгиланган жарималарни тўлаши ва мажбурий процедуралардан ўтиши талаб этилади. Бу чора қонунларга риоя қилувчи мигрантларнинг меҳнат фаолиятини давом эттиришига шароит яратиш мақсадида таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, мигрантлар устидан рақамли назоратни кенгайтириш кўзда тутилган. Хусусан, Москва ва Москва вилоятида миграцион ҳисоб учун фойдаланилаётган “Амина” мобил иловаси тажрибасини бошқа ҳудудларга ҳам татбиқ этиш режалаштирилмоқда. Ушбу сервис хорижликларга ўз яшаш манзили ҳақида масофадан туриб хабар бериш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Россия ИИВ сайтида миграция қоидаларини бузган шахслар учун “назорат остидаги шахслар” реестри мавжуд. 2025-йилнинг феврал ойидан бошлаб ИИВ қонунда назарда тутилган ҳолларда хорижликларни маъмурий йўл билан чиқариб юбориш тўғрисида мустақил қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган.

23.10.20261