SOS
Сиёсат

Мигрантлар учун меҳнат шароитлари соддалаштирилиши мумкин

Мигрантлар учун меҳнат шароитлари соддалаштирилиши мумкин

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2-октябр куни Минскда бўлиб ўтган Евросиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ташаббусини илгари сурди. Бош вазир меҳнат миграцияси жараёнларини янада шаффоф ва қулай қилиш учун мамлакатларнинг электрон бандлик хизматларини ўзаро боғлашни таклиф қилди.

Ушбу таклифнинг асосий мақсади — меҳнат муҳожирлари учун ишга жойлашиш жараёнини соддалаштириш ва ташкилий миграцияни ривожлантиришдан иборат. Электрон тизимларнинг интеграцияси мигрантларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иш топишда қулайлик яратиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, йиғилишда Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЁИИ) мамлакатлари билан иқтисодий алоқалари таҳлил қилинди. 2025-йил якунига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 20 млрд доллардан ошган бўлса, 2026-йилнинг дастлабки саккиз ойида бу кўрсаткич яна 16 фоизга ўсган.

Ўзбекистон кузатувчи давлат мақомида бўла туриб, саноат кооперациясини кучайтириш, божхона транзити тизимига қўшилиш ва “яшил” энергетика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳам қатор таклифларни илгари сурди. Мазкур ташаббуслар минтақавий иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган.

03.10.20264