SOS
Сиёсат

Миграция соҳасида тартиб ўрнатиш - миллий хавфсизлик масаласи

Миграция соҳасида тартиб ўрнатиш - миллий хавфсизлик масаласи

Россияда миграция соҳасини тартибга солиш ва назоратни кучайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда. «Адолатли Россия» партияси вакиллари мамлакат миграция сиёсатини ўзгартириш, хусусан, меҳнат муҳожирлари учун янги талабларни жорий етиш бўйича таклифлар билдирмоқда. Ушбу ташаббуслар меҳнат бозоридаги барқарорликни таъминлаш ҳамда ижтимоий соҳа юкламасини камайтириш мақсадида илгари сурилаётгани таъкидланган.

Партия томонидан таклиф етилаётган асосий ўзгаришлардан бири — патент тизимидан воз кечиш ва «келди – ишлади – кетди» тамойилини жорий етишдир. Унга кўра, иш берувчи хорижлик мутахассис билан Россия чегарасини кесиб ўтишидан олдин аниқ муддатга мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолаши ҳамда ходимнинг яшаш шароити ва тиббий суғуртаси учун жавобгарликни зиммасига олиши лозим. Шунингдек, ушбу тартиб доирасида ишчиларнинг оила аъзолари билан бирга келиши кўзда тутилмаган.

Бундан ташқари, хорижга пул ўтказмаларига нисбатан қўшимча солиқ жорий етиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Таклифга кўра, чет елга юборилаётган маблағларнинг 3 фоизи миқдорида махсус тўлов ундирилиши мумкин. Шунингдек, миграция қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш ва депортация асосларини кенгайтириш таклиф етилмоқда.

Ушбу ташаббуслар ҳозирча таклиф даражасида бўлиб, уларнинг қонуний кучга кириши учун Россия Давлат думаси томонидан тегишли ҳужжатлар қабул қилиниши керак. Россияда ишлаётган мигрантлар ушбу янгиликларни кузатиб боришлари ва қонунчиликдаги ўзгаришлар юзасидан расмий манбалардан хабардор бўлишлари тавсия етилади.

29.08.20267