SOS
Сиёсат

Новосибирскда мигрантлар учун ўрмон хўжалиги ва овчилик соҳаларида ишлаш тақиқланади

Новосибирскда мигрантлар учун ўрмон хўжалиги ва овчилик соҳаларида ишлаш тақиқланади

Новосибирск вилояти раҳбарияти патент асосида ишлаётган хорижлик фуқаролар учун янги чекловларни жорий этди. Губернатор Андрей Травников томонидан имзоланган ҳужжатга мувофиқ, 2027-йилдан эътиборан мигрантларга ўрмон хўжалиги, овчилик, балиқ овлаш, шунингдек, ўрмондан озиқ-овқат маҳсулотлари ва доривор гиёҳларни йиғиш билан шуғулланиш тақиқланади.

Ушбу янги чекловлар билан бир қаторда, вилоятда хорижлик ишчилар учун тақиқланган соҳалар рўйхати ҳам мавжуд. Ҳозирда мигрантларга тамаки ва ичимликлар чакана савдоси, таксида ишлаш, болалар боғчалари, юк ташиш, спорт соҳаси ҳамда давлат муассасалари қошидаги ошхоналарда фаолият юритиш тақиқланган. Иш берувчи компаниялар ўз штат бирликларини 2027-йилга қадар ушбу янги талабларга мослаштириши лозим.

Статистик маълумотларга кўра, вилоятда патент ва рухсатнома асосида ишлаётган хорижлик мутахассислар сони йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Хусусан, 2022-йилда 48 416 нафар, 2023-йилда 47 330 нафар, 2024-йилда 52 959 нафар ва 2025-йилда 58 312 нафар хорижлик ишчи қайд этилган. Соҳалардаги чекловлар сабабли кўплаб мигрантлар автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станцияларида ишлашга ўтмоқда.

Шунингдек, вилоятда меҳнат патентининг нархи ҳам ўзгармоқда. 2026-йилда патент тўлови 10 680 рублни ташкил этади, бу 2025-йилга нисбатан 2 954 рублга қимматроқдир. Маҳаллий бюджет ушбу тўловлардан 2,5 млрд рубл миқдорида даромад олишни режалаштирган.

11.10.20261