SOS
Сиёсат

Россия меҳнат бозорида 3 миллионгача бўш иш ўрни мавжуд — мигрантлар учун вазият қандай?

Россия меҳнат бозорида 3 миллионгача бўш иш ўрни мавжуд — мигрантлар учун вазият қандай?

Россиялик иқтисодчи Ростислав Капелюшниковнинг таъкидлашича, мамлакатда ишчи кучини тўлдириш бўйича ички захиралар деярли тугаган. Ҳозирги кунда Россия иқтисодиётида 2,5 миллиондан 3 миллионгача бўш иш ўрни мавжуд бўлиб, бу кўрсаткич пандемиягача бўлган даврга нисбатан сезиларли даражада юқори.

Мутахассиснинг қайд этишича, меҳнат бозоридаги танқислик нафақат малакали, балки малакасиз кадрларга бўлган талабнинг ортиши билан ҳам боғлиқ. Агар 2022-йилгача бўлган даврда офис ходимлари (ақлий меҳнат) учун бўш иш ўринлари кўпроқ бўлган бўлса, ҳозирда вазият ўзгарган ва жисмоний меҳнат талаб қилинадиган касбларда бўш ўринлар сони кескин ошган. Хусусан, малакали ишчилар учун бўш ўринлар даражаси иқтисодиётдаги ўртача кўрсаткичдан юқори экани кузатилмоқда.

Иқтисодчи ички ресурслар, жумладан, ишсизлар қатлами ва пенсия ёшидаги аҳоли ҳисобига бўш ўринларни тўлдириш имкониятлари чекланганини таъкидлайди. Унинг сўзларига кўра, меҳнат миграцияси сўнгги потенциал захира бўлиб қолмоқда, бироқ ҳозирги шароитда бу манба ҳам турли омиллар таъсирида қисқариб бормоқда.

Шу билан бирга, Россия корхоналарида ходимларни мажбурий ишдан бўшатиш амалиёти деярли қўлланилмайди. Иш берувчилар кадрлар танқислиги сабабли мавжуд ходимларни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда, ишдан кетишлар эса асосан ходимнинг ўз хоҳиши ёки томонларнинг келишуви асосида амалга оширилмоқда.

05.10.20265