SOS
Сиёсат

Россия меҳнат бозорида мигрантлар оқими 10-15 фоизга камайди

Россия меҳнат бозорида мигрантлар оқими 10-15 фоизга камайди

Экспортёрлар ва импортёрлар ассоциацияси (АЭИ) маълумотларига кўра, Россия меҳнат бозорида анъанавий МДҲ давлатларидан келаётган меҳнат мигрантлари оқими 10-15 фоизга қисқарган. Шунга қарамай, мамлакат иқтисодиётидаги кадрлар тақчиллиги сабабли хорижий ишчи кучига бўлган эҳтиёж юқори даражада сақланиб қолмоқда.

Мутахассисларнинг қайд этишича, Россия ҳукумати кадрлар етишмовчилигини қоплаш мақсадида хорижий ишчи кучини жалб қилиш векторини ўзгартирмоқда. Хусусан, Россия Давлат думаси Ҳиндистон билан вақтинчалик меҳнат фаолияти тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Ҳозирги кунда Россияда 70-80 минг нафар Ҳиндистон фуқароси меҳнат қилмоқда.

Расмий квоталарга кўра, Ҳиндистондан йилига 70-90 минг нафар мутахассисни жалб қилиш режалаштирилган. Бу кўрсаткич визали мигрантлар учун ажратилган умумий квотанинг 32 фоизини ташкил этади. Ҳиндистонлик ишчилар, асосан, МДҲ давлатларидан келаётган кадрлар ўрнини тўлдириш учун асосий манбалардан бири сифатида кўрилмоқда.

Россияда хорижий ишчи кучига бўлган талаб айниқса уй-жой коммунал хўжалиги (УЖКХ) ва қурилиш соҳаларида юқори. Шунингдек, саноат сектори ва машинасозлик тармоқлари ҳам доимий равишда янги кадрларга эҳтиёж сезмоқда.

03.10.20263