SOS
Сиёсат

Россияда банк карталари ва пул ўтказмалари бўйича янги тартиб жорий етилади

Россияда банк карталари ва пул ўтказмалари бўйича янги тартиб жорий етилади

2026-йил 1-сентабрдан Россияда 210-ФЗ-сонли қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга киради. Ушбу янгиликлар банк карталари, нақд пулсиз ўтказмалар ва криптоактивлар айланмасини тартибга солиш тизимини ўзгартиради. Росфинмониторинг маълумотларига кўра, мазкур чоралар молиявий оқимларнинг шаффофлигини ошириш ва ноқонуний операцияларнинг олдини олишга қаратилган.

Асосий янгиликлардан бири — бир шахсга тегишли банк карталари сонига чеклов ўрнатилиши. Ендиликда бир фуқаро бир вақтнинг ўзида 20 тадан ортиқ банк картасига ега бўла олмайди. Шунингдек, барча чиқарилган карталар ва уларнинг егалари тўғрисидаги ягона маълумотлар базаси (реестр) яратилади. Бу орқали бир шахс номига оммавий тарзда карталар очиш ҳолатларини аниқлаш осонлашади.

Шунингдек, нақд пулсиз тўловлар учун ягона ҚР-код тизими жорий етилади. Бу тўловчи ва қабул қилувчини аниқлаш жараёнини соддалаштиради. Росфинмониторинг вакилларининг таъкидлашича, ушбу ўзгаришлар оддий фуқаролар учун кундалик тўловлар ва жисмоний шахслар ўртасидаги ўтказмаларга таъсир қилмайди, солиқ тартиблари еса ўзгаришсиз қолади.

Бундан ташқари, криптоактивлар бозорини тартибга солиш давом етади. Россия Марказий банки томонидан рухсат етилган криптовалюталар (Битсоин, Етҳереум ва Тетҳер) билан боғлиқ операциялар учун малакасиз инвесторларга йилига 300 минг рублгача чеклов ўрнатилган. Банклар ушбу янги тизимга ўтиш учун дастурий таъминотни мослаштирмоқда ва мижозларга зарур кўрсатмаларни тақдим етишни режалаштирмоқда.

24.08.20267