SOS
Сиёсат

Россияда ҳали ҳам кутилаётган мигрантлар тоифалари маълум қилинди

Россияда ҳали ҳам кутилаётган мигрантлар тоифалари маълум қилинди

Россия Давлат думаси депутати Светлана Бессарабнинг маълум қилишича, мамлакатда ноқонуний миграцияга қарши кураш чоралари кучайтирилмоқда. Расмийлар қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, мигрантларни депортация қилиш ва уларнинг мамлакатга қайтишини тақиқлаш амалиётини қўлламоқда. Шунингдек, барча хорижликлар учун рус тили ва қонунчилигини билиш талаблари мажбурий ҳисобланади.

Депутатнинг таъкидлашича, Россия биринчи навбатда юқори малакали мутахассисларни жалб етишдан манфаатдор. Шу билан бирга, фақат оиласи билан кўчиб ўтишни мақсад қилган ва маҳаллий жамиятга интеграциялашишни истамайдиган шахслар учун талаблар янада қатъийлашмоқда. Ҳозирги кунда ноқонуний ҳолатларни аниқлаш бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари назорати кучайтирилган.

Бошқа томондан, кадрлар бўйича експерт Гарри Мурадян Россия иқтисодиётида ишчи кучига бўлган еҳтиёж юқори еканлигини қайд етди. Унинг сўзларига кўра, демографик вазият сабабли мамлакатда ишчи кучи танқислиги кузатилмоқда. Қонуний асосда ишлаётган мигрантлар еса тиббий кўрикдан ўтиш, бармоқ изларини топшириш ва хавфсизлик талабларига жавоб берадиган жойларда рўйхатдан ўтишлари шарт.

Еслатиб ўтамиз, Россияда қонунбузарлик содир етган мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан мамлакатга киришни умрбод тақиқлаш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда. Мигрантлардан ўз фаолиятларини қатъий қонун доирасида олиб бориш ва барча ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш талаб етилади.

25.08.20262