SOS
Сиёсат

Россияда мигрантлар учун ижтимоий хизматларни пуллик қилиш таклиф етилди

Россияда мигрантлар учун ижтимоий хизматларни пуллик қилиш таклиф етилди

Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) вакиллари "Фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш асослари тўғрисида"ги федерал қонунга ўзгартириш киритиш ташаббуси билан чиқди. 27-август куни маълум қилинишича, мазкур қонун лойиҳаси хорижий фуқароларга ижтимоий хизматларни фақат пуллик асосда тақдим етишни назарда тутади.

Таклиф етилаётган ўзгаришларга кўра, хорижликлар учун ижтимоий-маиший ва ижтимоий-тиббий хизматлар бепул кўрсатилмайди. Истисно тариқасида, фақат Россия иштирок етган халқаро шартномаларда назарда тутилган ҳолатлар сақлаб қолиниши мумкин. Қонун муаллифлари ушбу чорани минтақавий буджетлар юкламасини камайтириш ва ижтимоий ёрдам кўрсатишда манзиллиликни таъминлаш зарурати билан изоҳламоқда.

Партия раҳбари Леонид Слуцкийнинг сўзларига кўра, мазкур ташаббус буджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда ижтимоий тизимни тартибга солишга қаратилган. Қонун лойиҳаси муаллифлари ушбу ўзгаришлар Россия фуқароларига ижтимоий хизматлар кўрсатишда устуворликни таъминлашга хизмат қилишини таъкидлашган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳужжат ҳозирча қонун лойиҳаси босқичида бўлиб, унинг қабул қилиниши ёки қачон кучга кириши бўйича аниқ муддатлар белгиланмаган. Россияда ишлаётган ва яшаётган мигрантлар ушбу ташаббуснинг муҳокама жараёнларини кузатиб боришлари тавсия етилади.

28.08.20265