SOS
Сиёсат

Россияда мигрантларга ижтимоий хизматларни пуллик қилиш таклиф етилди

Россияда мигрантларга ижтимоий хизматларни пуллик қилиш таклиф етилди

Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) вакиллари мамлакатда яшовчи хорижий фуқароларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тартибини ўзгартириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. 27-август куни маълум қилинишича, ҳужжат Россия Федерацияси ҳукуматига кўриб чиқиш учун юборилган.

Қонун лойиҳаси “Россия Федерациясида фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш асослари тўғрисида”ги федерал қонунга ўзгартириш киритишни назарда тутади. Унга кўра, халқаро шартномаларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, хорижликларга барча ижтимоий хизматлар, жумладан, ижтимоий-маиший ва тиббий ёрдамлар фақат пуллик асосда тақдим етилиши таклиф қилинмоқда.

Партия раҳбари Леонид Слуцкийнинг сўзларига кўра, ушбу ташаббус минтақавий буджетлар юкламасини камайтириш ва ижтимоий ёрдам кўрсатишда манзиллиликни таъминлаш мақсадида илгари сурилган. Лойиҳа муаллифлари хорижликлар ўзларига кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар, жумладан, озиқ-овқат, кийим-кечак ва биринчи зарурий буюмлар билан таъминланиш харажатларини мустақил равишда қоплашлари керак деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, ЛДПР минтақа раҳбарларига ижтимоий тўловлар ва уларнинг олувчилари тўғрисидаги маълумотларни тақдим етиш бўйича сўровлар юборган. Партия вакилларининг қайд етишича, ушбу мониторинг натижаларига кўра, минтақавий қонунчиликка харажатларни қисқартириш ва Россия фуқароларининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларидаги устуворлигини таъминлаш бўйича тузатишлар киритилиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси ҳозирча фақат таклиф босқичида бўлиб, у Россия ҳукумати томонидан кўриб чиқилиши ва тегишли тартибда тасдиқланиши керак. Ҳозирги вақтда мигрантлар учун ижтимоий хизматлар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.

29.08.20261