SOS
Сиёсат

Россияда рубл курси беқарорлашди: мигрантлар даромадига таъсир қилувчи омиллар

Россияда рубл курси беқарорлашди: мигрантлар даромадига таъсир қилувчи омиллар

Россия валюта бозорида кузатилаётган тебранишлар доллар курсининг бир ой ичида 81 рублдан 87 рублгача ўзгаришига олиб келди. Ҳозирги кунда курс 85 рубл белгисидан ошган бўлиб, мутахассислар бу вазиятни бозор ликвидлигининг камайиши ва бюджет тақчиллиги билан изоҳламоқда.

Иқтисодчи Александр Разуваевнинг таъкидлашича, валюта савдоларининг Москва биржасидан ташқари сегментга ўтиши нархларнинг кескин ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, Россия Молия вазирлигининг валюта харидлари ва давлат харажатларининг юқорилиги рублнинг қадрсизланишига босим ўтказаётган асосий омиллардандир.

Экспертларнинг прогнозларига кўра, 2026-йил охирига қадар доллар курси 90–100 рубл атрофида бўлиши кутилмоқда. Валюта бозоридаги барқарорлик ҳақида гапириш учун кунлик тебранишлар доллар ва евро учун 1 рублдан, юан учун эса 20–30 тийиндан ошмаслиги керак.

Ушбу иқтисодий шароитда молиявий таҳлилчилар шошилинч қарорлар қабул қилмасликни ва маблағларни банк омонатларида сақлашни тавсия этмоқда. Шунингдек, юқори инфляция ва валюта курсининг ўзгарувчанлиги шароитида баъзи мутахассислар ўз фаолиятини Тошкент, Остона, Олмаота ёки Боку каби шаҳарларда давом эттириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

10.10.20260