SOS
Сиёсат

Россиядаги миграция сиёсати: 32 та қонун қабул қилинди ва янги талаблар кучаймоқда

Россиядаги миграция сиёсати: 32 та қонун қабул қилинди ва янги талаблар кучаймоқда

Россияда бўлиб ўтган «Екатерина форуми»да миграция сиёсати ва хорижлик фуқароларни қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди. Форумда 55 давлатдан 1,3 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди. Россия президенти Владимир Путин ўз мурожаатида мамлакат анъанавий қадриятларни ҳурмат қиладиган ва ўз келажагини Россия билан боғлашни истаган хорижлик мутахассисларни жалб этиш ҳамда уларнинг профессионал ўзини намоён қилиши учун шароит яратишда давом этишини таъкидлади.

Россия Давлат думаси раиси ўринбосари Владимир Васильевнинг маълум қилишича, сўнгги йилларда парламент миграция сиёсатини тартибга солиш мақсадида 32 та қонун қабул қилган. Расмий вакиллар Россияга келаётган хорижликлар қонунларга риоя қилиши, рус тилини билиши ҳамда мамлакат маданияти ва анъаналарини ҳурмат қилиши шартлигини яна бир бор эслатиб ўтди.

Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 4-октябр ҳолатига кўра, ўз мамлакатлари сиёсатини қўллаб-қувватламайдиган хорижликлар учун махсус фармон асосида 1989 та виза берилган. Форум доирасида янги фуқароларга паспорт топшириш маросими ҳам ўтказилди. Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев эса репатриация (ватанига қайтиш) институтига бўлган талаб ортиб бораётганини қайд этди.

15.10.20260