SOS
Сиёсат

Самара вилоятида хорижлик ишчилар сони 35,2 фоизга камайди

Самара вилоятида хорижлик ишчилар сони 35,2 фоизга камайди

Самара вилояти Меҳнат, бандлик ва миграция сиёсати вазирлиги берган маълумотларга кўра, 2026-йилнинг 1-август ҳолатига кўра, минтақада меҳнат фаолиятини олиб бораётган хорижлик фуқаролар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,2 фоизга камайган.

Мутахассисларнинг қайд этишича, бу қисқариш вилоят ҳудудида хориждан жалб қилинадиган ишчи кучи сонига нисбатан жорий этилган чекловлар билан боғлиқ. Хусусан, патент асосида ишлаётган хорижликлар сони 31,9 фоизга озайган.

Ишчи кучи сонининг камайиши барча соҳаларни қамраб олган. Бироқ, қурилиш, савдо, қайта ишлаш саноати, транспорт воситаларини таъмирлаш, меҳмонхона бизнеси ҳамда умумий овқатланиш тармоқларида хорижлик ишчилар улуши сезиларли даражада пасайгани кузатилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, минтақада келгуси, яъни 2027-йилда ишчи кучини жалб қилишда янги йўналишлар, хусусан, Ҳиндистон ва Таиланд фуқаролари билан ишлаш режалаштирилмоқда.

22.10.20261