SOS
Сиёсат

Санкт-Петербургда мигрантлар учун қайси соҳаларда ишлаш тақиқланди?

Санкт-Петербургда мигрантлар учун қайси соҳаларда ишлаш тақиқланди?

Санкт-Петербург ҳукумати меҳнат патенти билан ишлаётган хорижлик фуқаролар учун фаолият юритиш тақиқланган соҳалар рўйхатини кенгайтирди. Янги чекловлар савдо, гўзаллик хизматлари, тиббиёт ва спорт соҳаларига тааллуқлидир. Хусусан, патент эгаларига сартарошхона, косметология, чакана савдо (озиқ-овқат, гўшт, балиқ, сабзавот ва бошқа маҳсулотлар), фитнес-марказлар ҳамда тиббиётнинг айрим йўналишларида (ҳамшира, акушер ва массажчи каби) ишлаш тақиқланди.

Ушбу ўзгаришлар Санкт-Петербург губернатори Александр Бегловнинг 2025-йил декабр ойидаги қарорига киритилган тузатишлар асосида амалга оширилмоқда. Расмийларнинг таъкидлашича, мазкур чора «соя» иқтисодиётига қарши курашиш ва маҳаллий аҳоли, хусусан, ёшлар учун иш ўринларини кўпайтириш мақсадида жорий этилган. Аввалроқ шаҳарда патент асосида такси ва курьерлик хизматларида ишлашга ҳам тақиқ қўйилган эди.

Янги қоидалар фақат меҳнат патенти асосида ишлаётган хорижликларга нисбатан татбиқ этилади. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатлар (Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон) фуқаролари, шунингдек, расмий ишлаш рухсатномасига эга бўлган мутахассислар ушбу чекловлар доирасига кирмайди.

Иш берувчилар учун 2026-йил 15-декабргача ўтиш даври белгиланган. Ушбу муддат ичида компаниялар ўз ходимлари таркибини янги қонунчилик талабларига мослаштириши шарт. Қарор расмий эълон қилинганидан 10 кун ўтиб кучга киради.

16.10.20261