SOS
Меҳнат

817 нафар мигрантнинг иш ҳақи ва ҳужжатлари қайтариб берилди

817 нафар мигрантнинг иш ҳақи ва ҳужжатлари қайтариб берилди

Ўзбекистон Миграция агентлиги томонидан 2026-йилнинг ўтган 9 ойи давомида хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, иш берувчилар томонидан тўланмай қолган иш ҳақи ва турли компенсациялар масаласида 817 нафар фуқаронинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Кўрилган чоралар натижасида хорижлик иш берувчилардан жами 850 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ундириб берилди. Ушбу ҳолатларнинг 533 таси Россия Федерацияси, 155 таси Туркия, 92 таси Корея Республикаси ва 37 таси бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида 532 нафар ўзбекистонлик мигрантнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари воситачилар ва хорижий иш берувчилардан қайтариб олинди. Ҳужжатларни қайтариш бўйича энг кўп ҳолатлар Россия Федерациясида (331 та) ва Туркияда (185 та) қайд этилган.

Агар сиз ҳам хорижда ишлаш даврида меҳнат ҳуқуқларингиз бузилиши ёки ҳужжатларингиз билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз, 1282 қисқа рақами ёки @huquqiyyordamuzbot Telegram боти орқали 24/7 режимида мурожаат қилишингиз мумкин.

22.10.20261